“Инсонлар ўзини хавфсиз ҳис қилмайдиган шаҳар” — Парламентда Тошкентдаги муаммолар муҳокама қилинди

“Инсонлар ўзини хавфсиз ҳис қилмайдиган шаҳар” — Парламентда Тошкентдаги муаммолар муҳокама қилинди

Dunyo

2022-07-20

8 001

16 ноябр куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида экология масалаларига масъул депутат ва сенаторлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирокида БМТ Барқарор ривожланиш мақсадлари ойлиги доирасида “Шаҳарлар ва аҳоли яшаш пунктларининг хавфсизлиги ва экологик барқарорлигини таъминлаш” мавзусида конференция ўтказилди.

Барқарор ривожланиш мақсадларининг 11-мақсадида шаҳарлар ва аҳоли яшаш пунктларининг очиқлиги, хавфсизлиги ва экологик барқарорлигини таъминлаш масалалари белгиланган.


Тадбирда қайд этилишича, сўнгги 6 йилда Ўзбекистонда қурилиш суръати аҳоли сони кўпайишини инобатга олиниб ўсиб бормоқда. Хусусан, бу муддатда 300 мингга яқин хонадон ва шахсий турар-жой бинолари қурилди, шаҳарлар аҳолиси 18 миллиондан ортиб, умумий аҳолининг 51 фоизини ташкил этмоқда. Ижтимоий-иқтисодий жадал ривожланиш, аҳоли сонининг, шунингдек транспорт воситаларининг ортиши шаҳарларни – атроф-табиий муҳитга антропоген таъсир сонасига айлантирмоқда. Тошкент шаҳрида автомобиллардан атмосферага зарарли моддалар чиқарилиши умумий кўрсаткичнинг 93 фоизини (403 минг тоннани), республика бўйича эса 58 фоизини ташкил этади (1,4 млн тонна).

Фото: Қонунчилик палатаси матбуот хизмати

Gazeta.uz тадбир тафсилотлари, унда сўзга чиққан спикерлар билдирган фикрларни келтириб батафсил материал эълон қилди.

Бош лойиҳасиз Тошкент барқарор ривожлана олмайди

Пойтахт бош режасининг йўқлиги туфайли, тўсатдан кутилмаган қурилишларнинг пайдо бўлиб қолиши шаҳарда транспорт билан боғлиқ муаммоларни ечиш имконини бермаяпти. Бу ҳақиқатни мажлисда қатнашган ИИВ ва Транспорт вазирлиги вакиллари ҳамда урбанист Искандар Солиев ҳам таъкидлаган.

Тошкент кўчаларида вазият қандай?

ИИВ расмийси Машраб Раззоқовга кўра, 2022 йилда Тошкентда рўйхатга олинган автомобиллар сони 730 мингдан ошади. Шунингдек, ҳар йили рўйхатга олинаётган автомобиллар сони тинимсиз ошиб бормоқда. Масалан, 2021-йилда 45 минг автомобил рўйхатга олинган бўлса, 2022-йилда 76 минг автомобил рўйхатга олинган.

Турли маълумотларга кўра, ҳар куни пойтахтга ҳудудлардан 160 мингдан 300 мингтагача транспортда 1,5 миллиондан ортиқ одам кириб келади. (Лекин, кунлик чиқиб кетаётган одамлар ҳақида маълумот йўқ).

“Шаҳар атрофига юрувчи поездлар ва самолётларнинг йўқлиги ёки чипталарнинг қимматлиги Тошкентга кираётган машиналар сонининг сунъий равишда кўпайишига олиб келмоқда”, – деган Раззоқов.

Биз билан боғланиш

Савол, таклиф ва мурожаатларингизни бизга йўллашингиз мумкин

Биз билан боғланиш

Савол, таклиф ва мурожаатларингизни бизга йўллашингиз мумкин

Биз билан боғланиш

Савол, таклиф ва мурожаатларингизни бизга йўллашингиз мумкин

“Ижтимоий-ҳуқуқий медиа маркази”нинг асосий мақсади - турли хилдаги ижтимоий-ҳуқуқий лойиҳаларни амалга ошириш, ёшларнинг ҳуқуқий онги ва дунёқарашини шакллантириш мақсадида турли медиа маҳсулотлар тайёрлаш ва тарғиб қилиш.

Ижтимоий-ҳуқуқий Медиа Марказ © 2023 барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Create a free website with Framer, the website builder loved by startups, designers and agencies.