Турли соҳалардаги фаол алмашинувлар мустаҳкамланади

Турли соҳалардаги фаол алмашинувлар мустаҳкамланади

Munosabat

2024-05-26

548

Маълумки, Ўзбекистон ва Россия кўп асрлик алоқалар, географик яқинлик ва умумий тарихий илдизлардан келиб чиққан бой маданий ҳамкорлик тарихига эга. Рус тили ва маданиятининг ўзбек маданиятидаги  ўрни сезиларли бўлиб, Алишер Навоий, Абдулла Қодирий каби атоқли ўзбек ёзувчи ва шоирларининг ҳам ижоди кўпчилик русларга яхши таниш.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон мустақилликка эришгач, мамлакатлар ўртасидаги маданий ҳамкорлик янги босқичга кўтарилди. Буни Ўзбекистонда ва Россияда “Маданият кунлари” мунтазам равишда ўтказиб келинаётгани мисолида кўриш мумкин. Уларда театрлаштирилган томошалар, кўргазмалар, концертлар ва икки мамлакат фуқароларини бир-бирининг маданий ютуқлари билан таништирувчи фестиваллар мунтазам ўтказилаётир.

Айни пайтда санъат соҳасида алмашинув дастурлари фаол амалга оширилаётгани эътиборга молик. Масалан, ўзбек рассомлари ва мусиқачилари учун Россияда маҳорат дарслари, шунингдек, россиялик рассомларнинг Ўзбекистондаги маданий тадбирларда иштирок этиши диқатга сазовор. Бу ташаббуслар маданий алоқаларни замонавий даражада ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

Шу нуқтаи назардан айтганда, Ўзбекистон ва Россия Федерацияси раҳбарларининг кеча бўлиб ўтган учрашуви сиёсий ва иқтисодий масалаларни муҳокама қилишдан ташқари, икки давлат ўртасида тарихан ўрнатилган дўстлик алоқаларини, хусусан, маданият ва таълим соҳаларини мустаҳкамлашга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди.

Ташриф давомида таълим соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Бу бежиз эмас. Чунки бугунги кунда Ўзбекистон ва Россия қўшма таълим дастурларини яратиш, талабалар ва ўқитувчилар алмашинуви бўйича фаол иш олиб бормоқда. Бу ёшларга ҳар икки давлатнинг энг яхши университетларида таълим олиш имконини беради, шунингдек, ўзаро тажриба ва билим алмашишга шароит яратади.

Шу маънода, икки мамлакат делегациялари иштирокида бўлиб ўтган музокараларда маданият ва санъат, фан, соғлиқни сақлаш, туризм, ёшлар ва спорт соҳаларида фаол алмашинувлар давом эттирилиши қайд этилиб, томонлар Ўзбекистонда Бауман номидаги Москва техника университети ва Бутунроссия ташқи савдо академияси филиалларини очиш бўйича келишувларга эришилганини фақат олқишлаш мумкин.

Бир сўз билан айтганда, Россия Федерацияси Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи икки мамлакат ўртасидаги мустаҳкам маданий-маърифий алоқаларнинг яна бир тасдиғи бўлди. Қолаверса, бу икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш учун мустаҳкам замин яратади.  

 


Biz bilan bog'lanish

Savol, taklif va murojaatlaringizni bizga yo'llashingiz mumkin

Biz bilan bog'lanish

Savol, taklif va murojaatlaringizni bizga yo'llashingiz mumkin

Biz bilan bog'lanish

Savol, taklif va murojaatlaringizni bizga yo'llashingiz mumkin

Create a free website with Framer, the website builder loved by startups, designers and agencies.