Маданият — халқимиз, жамиятимиз қиёфаси

Маданият — халқимиз, жамиятимиз қиёфаси

Munosabat

2024-05-16

564

Инсоният маънавияти ва тафаккури ривожланиши маданият ва санъатсиз кечмайди. Шу боис, мамлакатимизда барча тармоқлар қатори маданият ва санъат соҳаларини ривожлантиришга ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан, давлатимиз томонидан санъаткорлар, мусиқачилар, ёзувчилар ва ижрочиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Маданият соҳасида ижодкорлик ва инновацияларни рағбатлантириш учун турли дастурлар ва грантлар ташкил этиляпти.

Юртимизда халқимизнинг маънавиятини юксалтириш, онгу тафаккурини ўзгартириш, янги замон кишисини тарбиялаш масаласига биринчи даражали эътибор қаратилаётгани бежиз эмас. Бу ислоҳотлар Янги Ўзбекистонни бунёд этиш, Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш йўлидан дадил одимлаётган халқимизга ниҳоятда зарур.

Бинобарин, инсон болалик чоғидан халқига, унинг анъаналарига, тили ва маданиятига муҳаббат ва ҳурмат руҳида тарбия топмас экан, у маънавиятли бўлмайди. Шу билан бирга, мамлакатимизда маданият ва санъат тараққий этмаса, жамият ривожланмайди, юрт тараққий этмайди.

Пойтахтимизда миллий эстрада санъатимиз асосчиси, Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров ҳайкалининг очилиши ҳам юртимизда маънавият, маданият соҳаси вакилларига қай даражада катта эътибор берилаётганининг ёрқин намунаси, десак янглишмаймиз.

Ҳамма даврларда миллатнинг қалб кўзини равшан қилиб, илғор тафаккурга, илм-маърифатга ундайдиган, одамлар шуурига эзгулик уруғини сочадиган зиёлилар бўлади. Улар халқнинг халқ сифатида шаклланиб, қадриятларини, ўзлигини англашида, ватанпарварлик туйғуларини юракка сингдиришида қимматли асарлари, эзгу амаллари билан намуна вазифасини ўтайди.

Ботир Зокиров ҳам ўзининг анъанавий ўзбек куйларини замонавий услублар билан уйғунлаштирган кўп қиррали мусиқий композициялар муаллифи ҳисобланади. Унинг мусиқаси кўпинча миллий, эстрада ва жаҳон мусиқаси элементларини ўзида мужассам этган бўлиб, ўзига хос ва жозибали овози билан халқимиз қалбида чуқур из қолдирган.

У мусиқага инновацион ёндашуви, доимий чегараларни босиб ўтиши ва янги товушлар ва услубларни ўрганиши билан машҳур. Айниқса, турли жанр ва келиб чиқиши мусиқачилари билан ҳамкорлик қилиб, ўзига хос ва эклектик мусиқаларни яратган.

Санаткор томонидан яратилган мусиқаларда кўпинча унинг ўзбек маданий анъаналари ва мероси билан чуқур боғлиқлиги акс этади. Айтиш жоизки, у ўз қўшиқлари орқали ўзбек халқ оғзаки ижоди, шеърияти, мусиқий анъаналарини тараннум этиб, ўзбек маданиятини асраб-авайлаш ва жаҳон миқёсида тарғиб этишга хизмат қилган.

Тўғри, Ботир Зокиров жуда қисқа умр кўрди, лекин шу йиллар давомида ўзидан ранг-баранг ва бой ижодий мерос қолдирган. Унинг сеҳрли овози юртимиздаги ҳар бир хонадонга кириб бориб, халқимиз қалбидан, санъатимизнинг олтин фондидан жой олгани ҳам рост.

Ижодкор умри давомида янгиликка интилиб яшади. Бир кун, бир сония ҳам тинч ўтирмади. Шарқ фольклори ва замонавий эстрада санъатини уйғунлаштириб, “Мюзик холл” ижодий жамоасини ташкил этди. Энг муҳими, хонанда ва композитор сифатида кўплаб истеъдодли ёшларга устозлик қилди.

Шу боис, сўнгги йилларда буюк санъаткорнинг сўнмас хотирасини эъзозлаш, ижодий меросини ўрганиш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Президентимиз қарори билан 2021 йилда Ботир Зокировнинг 85 йиллик таваллуд айёми кенг нишонланди. Улуғ ҳофиз номидаги миллий мукофот таъсис этилди. Бу каби мисолларни узоқ давом эттириш мумкин.

Бундай куч-қувватга соҳиб талантлар ниҳоятда кам туғилади. Чунки унинг қўшиқларида, шеърларида, ҳикояларида, хотира битикларида, чизган суратларида ҳеч эскирмас, ҳеч тинмас ахборот бор эди. Демак, унинг бой меросини чуқур ўрганиш ва халққа етказиш ишларини давом эттириш керак.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, бу ҳайкал Ботир Зокиров хотирасига ўрнатилган рамзий бир тимсолдир. Айни пайтда Янги Ўзбекистонда маданият ва санъатни равнақ топтириш йўлида олиб бораётган барча ислоҳотларимиз ва уларнинг амалий натижалари бу улуғ ижодкорга энг муносиб ёдгорлик бўлади.

Умуман олганда, мамлакатимизда маданият соҳасига қаратилаётган катта эътибор юртимизнинг бой маданий меросини чуқур қадрлаш, унинг маданий меросини асраб-авайлаш, тарғиб қилиш ва ҳозирги ва келажак авлодлар учун қайта тиклашга интилиши билан асосланади. Бу саъй-ҳаракатлар беиз кетмаслиги, шубҳасиз. Зотан, зиёли, илғор фикрли боболарини таниган авлоднинг ғурури, қадди юксалади.

 


Biz bilan bog'lanish

Savol, taklif va murojaatlaringizni bizga yo'llashingiz mumkin

Biz bilan bog'lanish

Savol, taklif va murojaatlaringizni bizga yo'llashingiz mumkin

Biz bilan bog'lanish

Savol, taklif va murojaatlaringizni bizga yo'llashingiz mumkin

Create a free website with Framer, the website builder loved by startups, designers and agencies.