Дори воситалари муомаласи тартибга солинади

Дори воситалари муомаласи тартибга солинади

Munosabat

2024-05-21

548

Куни кеча Президентимиз Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази томонидан амалга оширилаётган ишлар ва янги таклифлар тақдимоти билан танишиб, жамиятда соғлом турмуш тарзини кенг ёйиш орқали касалликларнинг олдини олиш, одамларда ўз саломатлигига масъулият ҳиссини кучайтириш ҳамиша муҳимлигини таъкидлади.

Дарҳақиқат, инсон саломатлиги — энг бебаҳо бойлик. Шундан келиб чиқиб, қайд этиш жоиз, мамлакатимизда сўнгги йилларда соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ қилиш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, охирги етти йилда соғлиқни сақлаш тизимига ажратилаётган маблағлар ҳажми 5,9 триллион сўмдан 33,5 триллион сўмга, яъни 6 баробар оширилди.

Ўтган қисқа даврда тиббиётнинг бирламчи тиббий санитария ёрдами тизимидан тортиб, замонавий, юқори технологик тиббий хизмат кўрсатадиган республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларигача бўлган тизими пайдо бўлди. Яъни, хизмат кўрсатиш кўлами, мураккаблиги билан бир-биридан фарқ қиладиган турли даражадаги тиббиёт муассасалари фаолият юритмоқда. 

Тиббий хизматларни халққа яқинлаштириш борасида бирламчи тизим муассасалари тармоғи кенгайтирилиб, унда скрининг тадбирлари, мақсадли патронаж тизими, “Электрон поликлиника” тизими жорий қилинди. Юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатувчи республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт муассасаларининг ҳудудларда филиаллари ташкил этилди, телемедицина йўлга қўйилди.

Албатта, буларнинг барчаси аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, оналар ва болалар соғлиғини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади. 

Шу маънода, тақдимотда илгари сурилган ҳар бир янги таклиф соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммоларни чуқур ўрганиш асосида, тиббиётнинг энг кўп мурожаат қилинадиган бирламчи бўғини ва тез тиббий ёрдам тизимида фуқаролар ва тиббиёт ходимларини қийнаётган масалалар ечимига қаратилгани, давлат тиббий суғуртаси тизимини жорий этишдаги камчиликларни бартараф этиш, фуқаролар ва тиббиёт муассасаларини дори воситалари билан таъминланишини яхшилаш кўзда тутилгани билан ҳам муҳимдир. Айниқса, ушбу таклифларни ишлаб чиқишда ҳорижий экспертлар жалб қилинган ҳолда, уларнинг тажрибасини миллий тиббиётимизга интеграция қилиш назарда тутилгани тизимни халқаро стандартларга мослаштириш имконини кенгайтиради. Жумладан, бирламчи бўғинда фаолият юритувчи шифокор ва ҳамширалар вазифалари қайта тақсимланади, йил якунига қадар 7 та энг кўп учрайдиган касаллик ва ҳолат бўйича кафолатланган пакет ҳамда яна 300 та клиник протоколлар қайта кўриб чиқилади. 

Шунингдек, Тошкент шаҳрида жорий йилда соҳани рақамлаштириш бўйича янги тизим яратилиши, жумладан, шаҳарнинг барча тиббиёт муассасалари янги компъютер ва техника воситалари билан жиҳозланиб, “Электрон поликлиника”, “Электрон шифохона” тизимлари яратилиб, давлат тиббий суғуртаси механизмларининг тўлиқ йўлга қўйилиши аҳолига кафолатланган пакет асосида бепул тиббий хизмат кўрсатиш, соҳага ажратилаётган маблағлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш имконини беради. Асосийси, бу умумий солиқлар ҳисобидан амалга оширилиб, одамлардан қўшимча бадаллар ундирилмайди.

Дориларга эҳтиёжни шакллантириш, уларни харид қилиш ва етказиб бериш тартибини, тўғридан-тўғри шартнома асосида сотиб олинадиган дори воситалари рўйхати ва харидини такомиллаштириш, аҳолига кафолатланган пакет доирасида буюриладиган дори воситалари электрон рецепт асосида дорихоналардан бепул беришни йўлга қўйиш орқали фуқароларнинг дори воситалари билан таъминоти яхшиланади, шифокорлар ва фармацевтик компанияларнинг дори тарқатувчилари ўртасида алоқаларга барҳам беради. 

Тез тиббий ёрдам “колл-марказ”ларида шифокор маслаҳати йўлга қўйилади, парамедик ва педиатрик бригадалар ташкил қилинади.

Бу таклифларнинг ҳаётга татбиқ этилиши поликлиникаларда беморлар ҳаракати тартибга солиниши, шифокорга навбат кутиш вақти қисқариши, стационар даволанишга эҳтиёжи мавжуд беморлар шифохонага ўз вақтида ётиб даволаниши, дори воситалари муомаласи тартибга солиниши, тез тиббий ёрдамга етиб бориш вақти қисқариши, эҳтиёж юқори бўлган беморга ўз вақтида тез тиббий ёрдам кўрсатилиши ва натижада уларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, касаллик оғир оқибатларининг олдини олишга хизмат қилади.

Бир сўз билан айтганда, тиббиёт муассасаларини аҳолига янада яқинлаштириш, аҳолининг барча қатламини сифатли тиббий хизматлар билан қамраб олинишини таъминлаш, фуқароларнинг тиббий хизматдан фойдаланиш қулайлигини ошириш учун замин яратади. Энг муҳими, ҳар биримиз саломатлигимиз, биринчи навбатда, ўзимизга боғлиқ эканини ҳис қилган ҳолда, соғлиғимизга масъулиятли бўлишни ҳеч қачон эсдан чиқармаслигимиз даркор.

 


Biz bilan bog'lanish

Savol, taklif va murojaatlaringizni bizga yo'llashingiz mumkin

Biz bilan bog'lanish

Savol, taklif va murojaatlaringizni bizga yo'llashingiz mumkin

Biz bilan bog'lanish

Savol, taklif va murojaatlaringizni bizga yo'llashingiz mumkin

Create a free website with Framer, the website builder loved by startups, designers and agencies.